Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусидаги учрашув кечаси ўтказилди

512

Ватан… не-не инсонларни вояга етказган. Буюк алломалар, саркардалар бешиги бўлган замин. Эл борки, Ватан бор. Ватан борки, эл бор. Элсиз ватан биёбон, Ватансиз эл дарбадар. Шунинг учун қадимда элим дея ватанни эъзоз этганлар, эл қадри билан яшаган кишиларни ватанпарвар дея ардоқлаганлар.

2018 йил 17 август куни “Кармана овози” нашриётида шоир Одил Ҳотамов ҳамда ёш ижодкорлар билан учрашув  бўлиб ўтди. Устоз Одил Ҳотамов шогирдларига Жонажон Ватанимиз миллий тараққиётининг янги босқичга қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оишрилаётган бугунги кунда бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бораётгнлиги, ўтган давр ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор-такрор тасдиқлаб бераётганлиги ҳамда ўзининг ижодий фаолияти тўғрисида сўз юритдилар. Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Г.Ядгарова, Н.Нарзуллаева, Н.Каримова “Энг қутлуғ, ягона сўзим Ватандир!” мавзуларида маъруза қилишдилар.

Ёш ижодкорлардан Зиядуллаева Рушана, Раҳмонова Шаҳрибону, Ҳўжамуродова Марварид, Муртазоев Қодир, Нуримов Достонлар ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Улар Ватанда тинчлик ва осойишталик бўлиши учун ҳар бир фуқаро масъул эканлигини, лоқайд ва эътиборсиз бўлмаслик, ўз оиласи, атрофдаги оилаларга эътиборли бўлиш ҳар бир шахснинг инсоний бурчи эканлигини эътироф этишиб, ўз ижодларидан намуналар айтишди.

Ушбу учрашувдан мақсад  ёш ижодкорларнинг маънавий дунёқараши, билим савияларини кенгайтириш, она Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқатини ошириш, миллий ифтихор, шукроналик туйғуларини шакллантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди.

Учрашувга 16 нафар киши иштирок этишди. 2 нафар китобхон аъзо бўлди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.