Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот-ресурс маркази “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказди

493

                                                                  Китобдаги қувонч ва изтиробларни

                                                                  ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина,

                                                                  ўша ҳақиқий асардир.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Ўткир  Ҳошимов

                                                                                                                 

Китоб инсоннинг яқин дўсти ақлли суҳбатдоши, беқиёс сирдоши, китоблар орқали кишилар асрлар билан, минг йиллардан, қадим замонларда ва яқин ўтмишда яшаб ўтган ва ҳозир яшаётган донолар, фозиллар билан суҳбатлашиш, сирлашиш мумкин. Буюк алломаларимиздан бири “Китоб энг олис ва зимистон умр йўлларидан инсонга нур бағишлаб тургувчи сеҳрли чироқ” деб китобга таъриф берганлар.

 

 

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 119 -сонли буйруғи, Халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 8 майдаги 85-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 12 июнь куни  Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида Кармана туман 2-умумтаълим мактабининг тадбирлар залида “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар Низом асосида  4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

 

 

Иштирокчи жамоалар чиқишини ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб бордилар.“Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” кўрик танловининг вилоят босқичида  Зарафшон шаҳар 6-ДИИУМ мактаб жамоаси 1-ўрин ғолиби деб топилди. 2-ўрин  Навоий шаҳар 11-ДИУМ мактаб жамоаси, ҳамда Хатирчи туман 10-умумтаълим мактаб жамоаси. 3- ўринни Нурото туман 58-мактаб жамоаси ҳамда Қизилтепа туман  ҳамда

 

13-умумтаълим мактаб жамоалари қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби Зарафшон шаҳар 6-ДИУМ мактаб жамоаси Республика босқичига иштирок этишлари учун йўлланма берилди.

 

Вилоят Халқ таълими бошқармаси  томонидан “Энг зукко маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари”, “Энг ташаббускор она-тили ва адабиёт ўқитувчиси”, “Энг фаол ёшлар етакчиси”, “Энг билимдон кутубхоначи”, “Энг китобсевар ўқувчи” номинациялар бўйича Дипломлар топширилди. Шу билан биргаликда фаол иштирок этган китобхон ўқувчилар  мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.