Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида“Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

509

Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида“Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

               

Мустақил Ўзбекистонимизда ижтимоий иқтисодий ва маъмурий ўзгаришлар юз бераётган бир вақтда жамиятнинг демократик асоси тартиб интизомли, унинг иқтисодий гуллаб яшнаши аҳолининг маънавий даражасига боғлиқдир. Инсоннинг ақл заковати ва билимларини сақлаш ва кенг ёйишнинг мукаммал қуроли бўлган китоб шахснинг ҳар томонлама юксалишига ва ижтимоий тараққиётига ёрдам беради. Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 31 январдаги“Халқ таълими тизимида“Китобхонлар байрами” тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги 35-сонли буйруғи, Республика болалар кутубхонасининг 2017 йил 25 октябрь 03/01-204-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида“Энг яхши китобхон ўқувчи” икки босқичли кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари жойларда Низом асосида ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш таълим муассасаларидаги китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбантлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш, кутубхоналарда ёш китобхонлар билан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ва ўқувчилар ўртасида бадиий адабиётлар мутолаасига бўлган қизиқишни янада кучайтириш борасида  2018 йил 15 май куни вилоятАхборот-ресурс марказида “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Р. Ризаева кириш сўзи билан очиб берди ҳамда китобхон ўқувчиларга омад тилади. Кўрик-танловда туман, шаҳар босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган китобхон ўқувчилар қатнашдилар ва Низомда кўрсатилган тартибда 4 та шарт бўйича беллашиб ўз билимларини синадилар. Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

           

“Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловида Навбаҳор туман 27 умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Исмоилова Нигора I-ўрин, Қизилтепа туман 7 умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Туробова Маржона  II-ўрин, Навоий  шаҳар 11 умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Тохирова МохинабонуIII-ўрин ғолиби деб топилди. Кўрик-танловда иштирок этган китобхон ўқувчилар вилоят Ахборот-ресурс марказимаъмурияти томонидан I-II-III- даражали Диплом ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир китобхон китобдаги билимларни онгига жо қилиб, уни ҳаётий фаолиятида муносиб қўллай олсагина, бу чинакам муваффақиятдир. 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.