“Бўш ўтирмай, бош қотир” мавзусида топқирлик ўйини ҳамда “Ким кўп китоб ўқиган?” анкета саволномаси ўтказилди

442

Вилоят ахборот-ресурс маркази Кармана туман 1 ҳамда 6-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчилари билан ҳамкорликда “Бўш ўтирмай, бош қотир” мавзусида  топқирлик ўйини ҳамда “Ким кўп китоб ўқиган?” анкета саволномаси ўтказилди

 

Ёшлар юрт таянчи, элнинг ғурури. Ватаннинг эртаси уларнинг бахти, камоли билан белгиланади. Юртимизда ёшларнинг таълим-тарбиясига қаратилган эътибор туфайли бу авлод наинки эрта, бугуннинг ҳам фаол соҳибларига айланишмоқда.

Ўқувчи ёшларнинг маънан етук, интеллектуал ривожланган билим доирасини синаш мақсадида 2018 йил 11 сентябрь куни Вилоят ахборот-ресурс маркази Кармана туман 1 ҳамда 6-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчилари билан ҳамкорликда “Бўш ўтирмай, бош қотир” мавзусида топқирлик ўйини ўтказилди. Ўйинда 1-умумий ўрта таълим мактабининги 6 “Б” синф ўқувчилари  2 та “Топқирлар” ҳамда “Билимдонлар”  гуруҳларига бўлиниб 3 та “Математик жумбоқ топишмоқлар” 2.”Сўз ўйини” 3. “Крассворд ечиш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Биринчи шартда гуруҳларга   “Математик жумбоқ топишмоқлар” шартида иккала гуруҳ иштирокчилари зукколигини намойиш этиб ҳолиб бўлди. “Сўз ўйини” шартида гуруҳлар “Ўзбекистон” ҳамда “Сароймулкхоним” сўзларидан кўп сўз ёзишлари синалди. “Билимдонлар” гуруҳи иштирокчилари кўп сўз ёзиб ғолиб бўлдилар. Иштирокчиларнинг қанчалик билимга чанқоқ ҳамда топқирликларини синаш мақсадида гуруҳларга бир нечта крассвордлар берилди. Берилган крассвордлардан “Билимдонлар” гуруҳи иштирокчиларни тўғри ва тўлиқ бажариб ғолиб бўлдилар Топқирлик ўйинида  “Билимдонлар” гуруҳи иштирокчилари ўзлариннинг чаққон зукко ва билимдон  эканликларини намойиш этиб  ғолиб бўлдилар.Ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжини ыондириш, китобга қизиқишини ошириш мақсадида Кармана туман 6-умумий ўрта таълим мактаби 9 “В” синф ўқувчилари билан “Ким кўп китоб ўқиган?” анкета саволномаси тўлдирилди.Бундай сўровномаларни ўтказишдан мақсад ёш авлодни адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини шакллантиришдан иборат.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.