Болаларимизнинг қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш

451

Болаларимизнинг қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш ва шу асосда жамиятимизнинг маданий савиясини ошириш биз учун устувор вазифа.      

2018 йил 15-ноябрь куни Кармана туман “Лола” номли 2-сон МТМнинг “Юлдузча” гуруҳи  тарбияланувчилари билан “Эртаклар-яхшиликка етаклар” мавзусида овозли ўқиш ўтказилди. Овозли ўқишда болажонларга “Йўлбарс ва Сичқон” ҳамда “Бўри, тулки ва ит” эртаклари ўқиб берилди. Ўқилган эртаклар  юзасидан болажонлар билан суҳбат ўтказилди. Уларга нима яхши-ю, нима ёмон эканлиги ҳақида тушунча берилди. Овозли ўқишдан сўнг болажонлар ўзлари билган эртаклардан айтиб бердилар.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.