“Ахборот-ресурс марказлари, мактаб кутубхоналарида меъёрий-ҳуқуқий ҳамда иш ҳужжатлари билан ишлаш, иш режаларни шакллантириш” мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди

473

Кутубхоналар халқимизнингмаънавий камолотиучун хизмат

   қилаётганмиллий маданиятимизнингбир қисмидир

                                                                                                                              И. Каримов

Ахборот-ресурс марказлари ёш авлодни таълим тарбияси, билимини мунтазам бойитишга салоҳиятини намоён этишга таъсир кўрсата оладиган ва имкон яратиб берадиган маънавий ва маданият масканларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги 3271-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил  19 декабрдаги 03-01/3-3-6016-сонли хатида белгилланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил       27 апрель куни “Ахборот-ресурс марказлари, мактаб кутубхоналарида меъёрий-ҳуқуқий ҳамда иш ҳужжатлари билан ишлаш, иш режаларни шакллантириш” мавзусида Республика ўқув-семинари ташкил этилди. Республика ўқув-семинарида барча вилоятлардаги Ахборот-ресурс маркази раҳбарлари ходимлари ҳамда Республика болалар кутубхонаси директор, ходимлари ҳамда Навоий вилоят туман, шаҳар Ахборот-ресурс маркази раҳбар ва ходимлари  иштирок этишди.

Республика ўқув-семинарини Халқ таълими бошқармаси бошлиғи   Н.Улуғбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва меҳмонларга яхши тилаклар билдирди. Республика болалар кутубхонаси директори йиғилганларни табриклаб ўтказилаётган ўқув-семинарининг мақсад ва вазифалари билан таништирди. Шундан сўнг вилоят Ахборот-ресурс маркази бўлимларига саёҳат уюштирилиб, бўлимлари иш фаолиятлари ҳамда туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказлари иш ҳужжатлари билан таништирилди ва тажриба алмашилди.

Дастур юзасидан Республика ўқув-семинари иштирокчиларини Нурота туман “Чашма” мажмуасига зиёрат қилиниб, таъсуротлари билан ўртоқлашдилар. Нурота туман 5-сонли мусиқа мактабида Республика ўқув-семинари машғулоти бошланди. Республика болалар кутубхонаси директори Д.Ўролов “Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда ахборот-ресурс марказлари ходимлари ҳамда мактаб кутубхоначиларининг масъулияти” мавзусида маъруза қилди. Кутубхоналарда иш режаларини шакллантиришда режа тузишнинг асосий принциплари, илмий асосланганлиги кутубхона ишининг ривожланиш тендентсиялари, жорий вазифаларни ва истиқболларини бирлаштириб, режа кўрсаткичларини ҳисоблашни назоратда тутишини таъкидлаб ўтди. Ахборот-библиографик ва ахборот ишини ташкил этиш ҳамда йиллик иш режа асосий тушунчалар ва консепцияларни қўллаш кераклиги таъкидлаб “Режасиз иш-қолипсиз ғишт” иборасида Ахборот-ресурс марказлари ходимлари ва мактаб кутубхоначиларининг масъулияти тўғрисида слайд усулида маъруза қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-ресурс маркази директори Зулфия Сейтниязова “Кутубхоначи портал” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида  Кутубхоначининг иши фақат китоб бериш ва қабул қилиш эмас. Нафақат китобларни сақлаш-тўғридан-тўғри ва мажозий манога эга эканлиги, фонд билан ишлаш эса, бу фақат кутубхоначилик касбининг бир томони, иккинчи томони китоблар билан ишлаш демакдир. Бугунги кунда “Портал” сўзи Ватанимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг ҳозирги даврида аҳолининг муоммолари, ариза ва шикоятлари, таклиф ва мурожаатларини доимий равишда қабул қилиб олувчи ҳамда муносабат билдирувчи муассаса эканлиги мулоқот тизимида адолатни муқаррар ўрнатишдга қодир бўлган қадрли атамага айланганлиги тўғрисида слайд усулида кўрсатиб ўтди. Маъруза якунида мавзу бўйича қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.

“Ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик фаолиятини ҳисобга олиш шакллари” мавзусида Андижон вилояти Ахборот-ресурс маркази директори Аваз Қўлдошев маъруза қилди. У ўз маърузасида Ахборот-библиография ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини асосини ташкил этиши, фойдаланувчиларни ахборотга бўлган талаб эҳтиёжларини айнан библиографик жараёнлар ёрдамида ўрганилиши ва тўла қонли равишда қондиришга эришилиши кераклигини айтиб ўтди. Ҳозирги кунда библиографияни “Билимлар хазинасининг олтин калити” деб аташ бежиз эмаслиги, чунки инсоният томонидан жамланган мислсиз кўп миқдордаги ахборотлар тўпламидан иборат хазинасидан ҳар кимга ўз қизиқиши ва эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда зарур маълумотни қидириб топиши ва тақдим этиши айнан ўша “Олтин калит” ёрдамида амалга оширилишни кўрсатиб мутахассисларга тўлиқ маълумот берди.

     “Ахборот-ресурс марказлари, мактаб кутубхоналарида меъёрий-ҳуқуқий ҳамда иш ҳужжатлари билан ишлаш, иш режаларни шакллантириш” мавзуси юзасидан Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш. Боқиева сўзга чиқиб Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 10 мартдаги 2567-сонли “Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномаси асосида вилоят, туман, шаҳар ахборот-ресурс марказлари ҳамда умумтаълим мактаб кутубхоналарида кутубхоначилик ҳужжатларини юритиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда Ахборот-ресурс марказлари мактаб кутубхоналарида бритилаётган иш ҳужжатларини слайд усулида кўрсатиб ўтди.

Республика ўқув-семинар якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар олинди ва иш фаолиятида учрайдиган муаммолар, келгусида бажарилиши керак бўлган вазифалар тўғрисида келишиб олинди. Республика ўқув-семинарида 120 нафар иштирокчи иштирок этди

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.