446

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда турли маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружлари ҳақида етарли тасаввурлар, диний экстремистик оқимларига, одам савдосига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғиботчилар гуруҳининг жорий йилнинг июль-август-сентябрь ойлари давомида жойларга чиқиш

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР  тадбири

       2018 йил 24 сентябрь куни Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида МАНЗИЛЛИ ДАСТУР тадбири ўтказилди. Тадбирни Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш. Боқиева очиб берди.

       Тадбирни Навоий шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари С.Мавлонов олиб борди ҳамда тадбирнинг мақасад вазифалари билан мавзу юзасидан сўзга чиқувчи маърузачилар билан таништирди.

       Кармана туман имом хатиби И.Ҳамроев сўзга чиқиб жамиятимизнинг шаъни ори бўлмиш опа-сингилларимизнинг тўғри  йўлдан адашамаслиги, турли диний экстремистик оқимларга  адашиб ёки атайлаб кирмаслигини таъкидлаб ҳаётда юз бераётган воқеа ҳодисалардан намуналар келтирди.

       Навоий давлат Педагогика Институтининг тарих факултети ўқитувчиси   А.Эгамбердиева юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашнинг долзарблиги тўғрисида ҳамда одам савдосига қарши курашиш борасида фаолият олиб бораётган вазирликлар ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, дипломатик ваколатхоналар, ва олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалар, илмий тадқиқотчилар ҳамкорлигида фаолиятини мувофиқлаштирилганлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

       Навоий вилоят ИИБ  ТЭҚҚБ ходими С.Саидов одам савдоси-кўп қиррали хавф ва инсон ҳуқуқларига қарши жиддий жиноятлиги у одамлардан уларнинг ҳуқуқлари ва эркинлигини тортиб олаиши, уларнинг соғлиғига бевосита хавф солиши бутун жаҳонда уюшган жиноятчиликнинг ўсишига кўмаклашиши ҳақида гапириб ўтди. У ўз маърузасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслигини таъкидлаб ўтди.

       Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш юзасидан ташкил этилган тадбирда йиғилган ходимлар ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоблар олдилар ҳамда мавзу бўйича ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашиб, фикрлар алмашдилар.

      Кармана Маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходими Жўраев Сухроб тадбирнинг бадиий қисмига фаол иштирок этди. Тадбирда 35 нафар АРМ ходимлари қатнашди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.