21-октябрь – “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Миллий тилга эътибор-ватанпарварлик” мавзусидаги бадиий кеча ўтказилди.

429

        Тил ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуроли. Дунё халқлари учун ўз она тили бебаҳо қадрият, миллат ғурури. Тил миллатнинг онги ва хотираси, руҳияти маънавий –маданий қиёфаси, миллий қадриятлари, ўтмиши, ташқи оламга муносабатининг инъикоси ҳамдир. Тилнинг миллат, давлат, жамият тарққиётидаги ўрни жуда муҳим, ўта зарурий ва долзарб. Зеро, бу тушунчалар диалектик боғлиқ ва алоқадор. Миллат, давлат, жамият тараққий қилар экан, унинг она тилига бўлган эътибори ва меҳри кучая боради. Ижтимоий ҳаётдаги тараққиёт тилдаги тараққиётни белгилаб беради.
Бугун вилоят Ахборот-ресурс марказида Кармана туман 1-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари билан ҳамкорликда “Миллий тилга эътибор-ватанпарварлик” мавзусидаги бадиий кеча ўтказилди. Бадиий кечани вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Шахло Боқиева очиб берди.

Бадиий кечага кекса китобхонлардан Матлюба Адизова, Назира Хотамова, Махфират Ярашовалар ташриф буюриб, ёш китобхонларга она тилимизга мухаббат, шууримизга она алласи, ота-боболаримиз каломи, хазрат Алишер Навоий асарлари орқали сингани, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунни тарихий сана сифатида юксак ғурур ва ифтихор билан нишонлашимизни айтиб ўтдилар. Вилоят Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Мукаррам Темирова Сирожиддин Саййиднинг “Китобхонлик” номли шеърини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг Кармана тумани 1-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари она тилимиз тўғрисида шеър, қўшиқ кўйлашди, рақс ҳамда Ўзбекисто Қаҳрамони Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарларидан саҳна кўриниши намойиш этиб, барчага байрамона кайфият ўлашдилар. Тадбир сўнгида вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Китобхонлар клуби” аъзолари ўзларининг она тилимиз тўғрисидаги шеърларини айтиб бердилар. Тадбирда 70 нафар иштирокчи қатнашди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.