2018 йил 18 май куни Навоий Вилоят Ахборот-ресурс маркази, Кармана туман ХТБ, Кармана туман Маданият бўлими, МФЙлари билан ҳамкорликда Кармана туманидаги 2,5,6,7,15 умумтаълим мактабларининг 8-9 синф ўқувчилари ўртасида “Маҳалладан бошланар Ватан” мавзусида кўрик танлови ўтказилди

490

2018 йил 18 май куни Навоий Вилоят Ахборот-ресурс маркази,  Кармана туман ХТБ, Кармана туман Маданият бўлими, МФЙлари билан ҳамкорликда Кармана туманидаги 2,5,6,7,15 умумтаълим мактабларининг 8-9 синф ўқувчилари ўртасида “Маҳалладан бошланар Ватан” мавзусида кўрик танлови ўтказилди

                       

  Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини-“Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили Давлат дастури  тўғрисида”ги  ПФ-5308-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 26-январдаги 26-сонли буйруғи, Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 26-январдаги Қ-36-сонли қарори, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 29-январдаги 17-сонли буйруғи ижросини таъминлаш  мақсадида  вилоят ахборот-ресурс марказининг ташаббуси билан туман Маънавият тарғибот бўлими, туман Ёшлар иттифоқи, туман халқ таълими бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Кармана туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда Карманамизнинг  Отахон мактаблари яъни 2-5-6-7-15-умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАР ВАТАН!” кўрик-танлови ўтказилди.

        Кўрик-танлов умумтаълим мактаб ўқувчиларининг истеъдоди, жонкуярлиги, ташаббускорлиги, энг билимдон ўқувчиларни  аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларнинг рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларни янада кўпроқ китоб ўқишга кенг тарғиб этиш, ҳар томонлама юксак билимга интилувчи комил салоҳиятли ёшларимиз қалбига китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларни ўз Ватанига, маҳалласига мехрини уйғотиш даражасида эга бўлиш мақсадида ташкил этилди. Кўрик–танловни вилоят ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Шаҳло Боқиева кириш сўзи билан очиб берди. Кўрик-танловда  умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари иштирок этишди.

        Иштирокчилар ўзаро 4 та шарт бўйича

        1-шарт. Таништириш. Ҳар бир жамоа Она Ватани, юрти, мактаби, маҳалласи, жамоаси хақида   таъриф беришди.  Мазкур шарт шеърий тарзда намойиш этилди (Слайд усулда ).

        2-шарт. “Ватан ҳақида” кичик шеърхонлик викторинаси деб номланди. Бу шартда  Ватан мадҳи шоирлар  сатрларида яъни Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф,  Иқбол Мирзо, Хосият Бобомуродова, Эркин Воҳидов қаламига   мансуб  шеърларни бошловчи бир мисрасини ўқигандан сўнг  қолган мисраларни жамоалар навбатма-навбат давом эттирдилар. Бу шартда 2-умумтаълим мактабнинг “Президент фарзандлари” жамоаси ғолиб деб топилди.

       3-шарт. “Ўқувчилар билимдонлиги”. Ушбу шартда ҳар бир жамоа  Худойберди Тўхтабоев, Зулфия, Тоҳир Малик, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий ва Чўлпонларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида тўлиқ маълумот беришди. 15-умумтаълим мактабнинг “Жавондаги жавоҳирлар” ҳамда 6-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз ифтихори”жамоаси ғолиб деб топилди.

        4-шарт “Шу Ватан бизники, шу юрт бизники” қўшиқлар кичик  танлови деб номланди. Қўшиқларда Ватан мадҳи иштирокчилар томондан куйланди. Бу шартда 5-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз билимдонлари”  ҳамда 7-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз маликалири” жамоалари  ғолиб деб топилди.

   

Иштирокчилар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди.

       Кўрик-танловда ғолиб деб топилган 2-умумтаълим мактабнинг “Президент фарзандлари” жамоасига I-даражали, 15-умумтаълим мактабнинг “Жавондаги жавоҳирлар”, 6-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз ифтихори” жамоаларига II-даражали, 5-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз билимдонлари”  ҳамда 7-умумтаълим мактабнинг “Маҳалламиз маликалири” жамоаларига III-даражали  Диплом ва қимматбаҳо совғалар вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан топширилди.    

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.