1-октябр Устоз ва мураббийлар кунигага бағишлаб, “Муаллим-инсон маънавиятининг меъмори” мавзусида тадбир ўтказилди

542

Ўқитувчи ва мураббийлар таълим-тарбия фидойилари, жонкуярлари сифатида ҳурмат билан тилга олинади. Бу бежиз эмас, албатта. Ахир фарзандларимизнинг  билимдон, дунёқараши кенг, интеллектуал салоҳияти юксак, бир сўз билан айтганда, илм-маърифатли бўлиб камол топишларида бу жафокаш инсонларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Шу боисдан ҳам маърифат фидойилари ҳар доим халқимиз ардоғида. 1997 йилдан 1 октябр “Устоз ва мураббийлар” куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келмоқда.

Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланаётган шу кунларда айни жиҳатлар яна бир карра ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Бу кунни биз доимо зўр ҳаяжон билан ҳар биримизга сабоқ берган, ҳаёт илмини ўргатган фидоий муаллим ва мураббийларимизга чексиз ҳурмат – эҳтиром туйғулари билан нишонлаймиз. Уларга ҳурмат-эъзоз бугун ҳар доимгидан ҳам баланд… Ана шу сана муносабати билан Вилоят Ахборот-ахборот ресурс марказида ҳам “Муаллим-инсон маънавиятининг меъмори!” деб номланган оммавий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Устозлар, фахрий китобхонлар, зиёлилар, вилоят Ахборот-ресурс марказининг фаол китобхонлари, 1-5-15-умумтаълим мактаб ўқувчилари, Кармана туман 5-МТМ ҳамда Навоий шаҳар 26-МТМ тарбияланувчилари Кармана туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, “Алишер Навоий”, “Мир Саид Баҳром” иштирок этишди.

Тадбирни Вилоят Ахборот-ресурс маркази  директор ўринбосари Шахло Боқиева кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга ташриф буюрган фахрий китобхонлардан М.Адизова, зиёли китобхон Р.Қаюмова ҳамда МФЙ маслаҳатчилари Устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаб, истиқлол йилларида ўқитувчи ва мураббийлик том маънода қадр ва эъзоз топгани, улкан эътибор ва ғамхўрлик натижасида устозлар меҳнати ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, рағбатлантирилганини алоҳида таъкидлаб, шарафли касбларига ривож тилашдилар.

Шундан сўнг Вилоят Ахборот-ресурс маркази фаол китобхонлари, Кармана туман 1-5-15-умумтаълим мактаб ўқувчилари, Кармана туман 5-МТМ, Навоий шаҳар 26-МТМ тарбияланувчилари ўзларининг Устоз ва мураббийларга бағишланган шеър, рақс ва қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашдилар. Бундан ташқари Вилоят Ахборот-ресурс  марказида ташкил этилган “Китобхонлар клуби” аъзоларининг шеър ва ўзбек, инглиз, турк тиллардаги табриклари барчада ўзгача таассурот қолдирди. Тадбирни Кармана Маданият ва дам олиш маркази тадбирлар ташкилотчиси Лазиз Нуров олиб борди. Тадбир сўнгида Кармана Маданият ва дам олиш маркази хонандалари Сухроб Жўраев, Нозима Ботирова “Ватан” ҳамда Устоз ва мураббийларни мадҳ этувчи қўшиқларини ижро этишди. Тадбирда 130 нафар иштирокчи қатнашди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.