1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам эрталиги ўтказилди

501

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  кунига бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам эрталиги  ўтказилди

                                  

       Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, фарзандларимизга қувонч улашадиган, уларнинг хурсандчилигига шерик бўладиган кун. Аслида, фақат ушбу сана муносабати билан эмас, балки хамиша, ҳар доим бу эзгу ишга ўзимизни чоғлаб яшаш керак. Зеро, мамлакатда болаларнинг шодон кулгулари янграб тураркан, бу юртнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам, албатта, нурафшон бўлади. Осмони тинч, мусаффо, замини осойишта диёримизга байрамлар, шодиёналар ярашади. Айни кунларда юртимиз узра яна бир ажиб тантана шукуҳи кезиб юрибди. 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  кунига бағишлаб Вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан  2018 йил 30 май куни Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан ҳамкорликда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам эрталиги ўтказилди. Вилоят АРМ ходимлари томонидан топқирлик ўйинлари, ҳамда расмлар танловлари ўтказилди. Тадбир сўнгида вилоят ахборот-ресурс маркази бош кутубхоначиси М. Темирова тарбияланувчиларни байрам билан табриклади ва фаол иштирок этган тарбияланувчиларга АРМ маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқлар ҳамда ширинликлар топширилди. Тадбирда 80 нафардан ортиқ иштирокчи ва томошабинлар  иштирок

этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.